Қувончли хабар: марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева она бўлди! (видео)

Марҳум санъаткор Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева оиласида қувончли воқеа юз берди. У 17 июль куни ўғил фарзандли бўлганини ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Мадина Тожибоева бу янгиликни мухлислари билан видео орқали бўлишди. У пост изоҳида илк бор ота-она бўлиш ҳисси ҳақида ёзиб, фарзандини ҳаётидаги катта қувонч сифатида қарши олганини билдирди.
Унинг саҳифасидаги изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар табриклар йўлламоқда. Кузатувчилар Мадина Тожибоева ва унинг турмуш ўртоғига фарзанд камоли, чақалоққа эса соғлик ва узоқ умр тилашган.
Мадина қолдирган изоҳда “Алҳамдулиллаҳ, ота-она бўлдик. Хуш келибсан, болажоним”, деган сўзлар ҳам бор.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…