Мадина Тожибоева ва ўғли Миран тантанали кутиб олинди (видео)

Мадина Тожибоева ва ўғли Миран тантанали кутиб олинди (видео)

Мадина Тожибоева ва Узтим хонадонида қувончли кунлар давом этмоқда. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Мадина 17 июль куни ўғил фарзандни дунёга келтиргани, орадан икки кун ўтиб эса 28 ёшини қарши олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шунингдек, улар 24 июль куни туғруқхонанинг ўзида яқинлари ва дўстлари учун кичик байрам ташкил этишганини ҳам маълум қилганди. Узтимнинг айтишича, ушбу тадбир Мадина ва чақалоқ уйга чиқишидан олдин, ёш онани ортиқча чарчатмаслик мақсадида айнан туғруқхонанинг ўзида ўтказилган.

Узтим аввалроқ 26 июль куни турмуш ўртоғи ва ўғли билан уйга қайтишларини, ўша куни хонадонда ҳам алоҳида байрам бўлишини айтган эди. Кеча, 26 июль куни эса ёш оиланинг қувончли лаҳзалари акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Видеоларда Мадина ва чақалоқни яқинлари тантанали тарзда кутиб олаётгани, уй атрофи шарлар ва нафис безаклар билан безатилгани, оила аъзолари ҳамда дўстлари байрамона кайфиятда уларни қарши олгани тасвирланган. Безаклар орасида чақалоқнинг туғилган санаси ва исми ёзилган махсус фон ҳам эътиборни тортади. Унда "17.07.2026 Миран" деган ёзув акс этган.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кузатувчилар Мадина Тожибоева ва Узтимни ўғил фарзанди билан самимий табриклаб, Миранга соғлом ва бахтли умр тилаб, ёш оилага эзгу тилакларини йўллашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар