date

Шаҳлохоним Тулум, Мехиcо Азуликдаги орзусини амалга оширди

Шаҳлохоним Тулум, Мехиcо Азуликдаги орзусини амалга оширди

Машҳур актриса Шаҳло Зоирова, яъни Шаҳлохоним, бу сафар Тулум, Мехиcо ҳудудидаги Азулик мажмуасига саёҳат қилмоқда.

Актриса ижтимоий тармоқларда саёҳат видеоларини баҳам кўриб, бу жойга келиш ниятини амалга оширганини таъкидлади: “Бу йил қилган ниятим шу жойларга келиш эди. Бу жой мен боп”, – дея хурсандлигини яширмади Шаҳлохоним.

Шунингдек, у бу жойга келишни 10 йилдан бери орзу қилганини айтиб, ўз ҳиссиётларини очиқ билдириб ўтди: “Орзуйимга эришдим, мен буни уддаладим”.

Мухлислар ҳам актрисанинг саёҳат видеоларидан баҳраманд бўлиб, изоҳларда ўзларини Тулумга сафар қилмоқчи эканликларини билдираётганлари кузатилмоқда. Шаҳлохонимнинг бу саёҳати нафақат унинг шахсий орзусини амалга оширишга ёрдам берди, балки томошабинлар орасида ҳам Тулум Азуликнинг бетакрор гўзаллигини кенг тарғиб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳлохоним Тулум, Мехиcо Азуликдаги орзусини амалга оширди