date

Баҳодир Жалоловнинг ғалабали йўлига бағишланган фильм тақдим этилади

Баҳодир Жалоловнинг ғалабали йўлига бағишланган фильм тақдим этилади

3 апрель куни соат 18:00 да пойтахтдаги Миллий кино санъати саройида машҳур ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳаёти ва спортдаги ёрқин фаолиятига бағишланган “Енгилмас — Токиога йўл” номли бадиий фильмнинг тантанали премьераси бўлиб ўтади.

Мазкур картина спорт мухлислари ва кино ихлосмандлари учун алоҳида қизиқиш уйғотиши кутилмоқда. Фильмда Баҳодир Жалоловнинг рингдаги машаққатли йўли, катта мусобақаларга тайёргарлик жараёни, ютуқлари ҳамда улкан мақсадлар сари қатъият билан интилиши кенг ёритилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Баҳодир Жалолов ўзбекистонлик энг таниқли боксчилардан бири ҳисобланади. У икки карра жаҳон чемпиони ва икки карра Олимпиада ўйинлари ғолиби сифатида спорт тарихида ўз номини муҳрлаб қўйган. Бундан ташқари, у бир неча бор Осиё чемпионатларида ҳам чемпионликни қўлга киритиб, юртимиз спорти нуфузини халқаро майдонда юксалтириб келмоқда.

Фильмда спортчининг оддий босқичлардан бошланиб, дунё миқёсидаги ютуқларга эришган йўли, сабр-тоқат, меҳнат ва кучли ирода орқали қандай натижаларга эришгани тасвирланади. Мутахассислар фикрича, ушбу фильм нафақат спортчилар, балки ёш авлод учун ҳам илҳом манбаи бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Баҳодир Жалоловнинг ғалабали йўлига бағишланган фильм тақдим этилади