date

Жамила Ғофурова туғилган санасини нима сабабдан ўзгартирганини очиқлади

Жамила Ғофурова туғилган санасини нима сабабдан ўзгартирганини очиқлади

Машҳур актриса Жамила Ғофурова туғилган санасини нега ўзгартиргани ҳақида очиқ гапирди. У интервьюларидан бирида бу қарор ортида жуда жиддий ва ҳаётий сабаб ётганини таъкидлади.

Актрисанинг айтишича, у аслида жуда рамзий сана — 9 ой, 9 сана, 9 уй, 9 раддом ва соат 9 да дунёга келган. Унинг туғилган куни тўлиқ “9” рақами билан боғлиқ бўлган бўлса-да, кейинчалик бу санани ўзгартиришга мажбур бўлганини билдириб ўтди.

Жамила Ғофурова бу қарорнинг асосий сабаби сифатида тўртинчи фарзандининг туғилиши билан боғлиқ оғир воқеани келтирди. Унинг сўзларига кўра, 23 март куни фарзандини дунёга келтираётган пайтда юраги тўхтаб қолган.

“Шу ҳолатда ҳам Аллоҳнинг иродаси билан яшаб қолганман ва ҳаётга қайтганман”, — дея эслайди актриса. Айнан шу воқеа унинг ҳаётига катта таъсир кўрсатган ва туғилган санасини ўзгартиришига сабаб бўлган.

Актрисанинг ушбу самимий эътирофи мухлислар орасида катта таассурот қолдириб, унинг ҳаётидаги синовлар ва матонатига бўлган ҳурматни янада оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жамила Ғофурова туғилган санасини нима сабабдан ўзгартирганини очиқлади