date

Даврон Эргашев санъаткорлар учун солиқ масаласида қатъий фикр билдирди

Даврон Эргашев санъаткорлар учун солиқ масаласида қатъий фикр билдирди

Ўзбек хонандаси Даврон Эргашев санъаткорларнинг даромади ва солиқ масаласига ўз муносабатини билдириб, бу борада алоҳида енгилликлар берилиши тўғри эмаслигини таъкидлади.

Унинг фикрича, санъат вакиллари тўйлар ва турли тадбирларда қисқа вақт ичида яхши даромад топади ва буни яширишга ҳожат йўқ. Хонанда бу масалада очиқ ва адолатли ёндашув бўлиши кераклигини қайд этди.

“Баъзида 15–20 дақиқа саҳнага чиқиб, айтган гонораримизни оламиз. Оддий одамлар эса бир ой ишлаб 500–600 доллар топади. Шундай экан, нега биз солиқ тўламаслигимиз керак?” — дея фикр билдирди у.

Шунингдек, Даврон Эргашев бошқа касб эгалари — бозорчилар, тадбиркорлар ва меҳнат қилаётган фуқаролар мунтазам равишда солиқ тўлаётганини эслатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, санъаткорлар ҳам жамиятнинг бир қисми сифатида бу мажбуриятдан четда қолмаслиги лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Даврон Эргашев санъаткорлар учун солиқ масаласида қатъий фикр билдирди