date

Шаҳлохоним Америкадан олиб келган совғалари билан дугоналарини шокка туширди!

Шаҳлохоним Америкадан олиб келган совғалари билан дугоналарини шокка туширди!

Актриса Шаҳло Зоирова ижтимоий тармоқларда жойлаган видеолари орқали мухлислар эътиборини тортди. У АҚШдан қайтгач, дугоналарига олиб келган совғалари билан боғлиқ қизиқарли ҳолатни улашди.

Видеолардан бирида актриса ҳазил аралаш тарзда дугоналарига: “Мен сизларга Америкадан ҳаво олиб келдим. Ким сизларга борган жойидан ҳаво олиб келган?” дея мурожаат қилган. Бу гап дугоналари орасида кулгили вазиятни юзага келтирган.

Шундан сўнг Шаҳло Зоирова асл совғаларни ҳам кўрсатди. У дугоналарига Америкадан олиб келган турли буюмлар — брелоклар, термослар, косметика воситалари ва бошқа эсдаликларни улашган.

Актрисанинг ушбу ҳазил-мутойибага бой чиқиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мухлислар унинг самимийлиги ва кайфият улашганини ижобий баҳолашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳлохоним Америкадан олиб келган совғалари билан дугоналарини шокка туширди!