Диора Усмонова ва Муниса Ризаева роли учун Бобур Мансуровдан пул олганми? (видео)

Диора Усмонова ва Муниса Ризаева роли учун Бобур Мансуровдан пул олганми? (видео)

Бобур Мансуров Диора Усмонова ва Муниса Ризаева каби таниқли ижодкорлар билан ишлаш жараёнида уларга ҳақ тўланганми, деган саволга жавоб берди.

Унинг таъкидлашича, айрим ижодкорларга лойиҳа учун ўзлари таклиф билан чиқишади, баъзан эса таклифнинг ўзи ижодкорлар томонидан келади. Диора Усмоновага эса ролга мос тушгани учун жамоанинг ўзи таклиф билдирган.

“Диора Усмоновага ўзимиз таклиф берганмиз, ролга тўғри келади деб. Биздан пул олмаган. Улар, менимча, пул учун тушишмаса керак. Жуда талантли ва самимий ижодкорлар”, — деди Бобур Мансуров.

Унинг сўзларига кўра, жамоа дастлаб айрим ролларни ижро этиш ижодкорлар учун қийин бўлиши мумкин, деб ўйлаган. Бироқ улар кутилганидан ҳам яхшироқ натижа кўрсатиб, образларга турли фикрлар ва импровизациялар қўшган.

Мансуров уларни кучли энергияга эга, ижодий ёндашуви билан ажралиб турадиган аёллар сифатида таърифлади ва ижролари жамоа кутганидан ҳам юқори даражада бўлганини таъкидлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар