Нилуфар Усмонованинг “Салом севги” таронаси тингловчилар эътиборига тушди (аудио)

Нилуфар Усмонованинг “Салом севги” таронаси тингловчилар эътиборига тушди (аудио)

Хонанда Нилуфар Усмонова 23 октабр куни “Салом севги” номли янги қўшиғини мухлислари ҳукмига ҳавола этди. Севги мавзусига бағишланган тарона тингловчилар орасида илиқ кутиб олиниб, ижобий фикрлар билдирилмоқда.

Қўшиқ хонанданинг YouTube каналига жойланганидан бир кун ҳам ўтмай, 30 мингдан ортиқ марта тингланди. Бу эса янги таронага бўлган қизиқиш борлигини кўрсатади.

“Салом севги” қўшиғида муҳаббат ва унга боғлиқ ҳис-туйғулар куйланади. Хонанданинг мухлислари эса янги тарона ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашмоқда.

Сиз ҳам Нилуфар Усмонованинг янги қўшиғини тингладингизми? Агар тинглаган бўлсангиз, уни 1 баллдан 10 баллгача баҳолаш имконияти бўлса, неччи балл қўйган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар