Энн Хетеуэй 14 йилдан сўнг яна pixie соч турмагида! Актрисанинг янги қиёфаси муҳокамада

Энн Хетеуэйнинг янги қиёфаси мухлисларни ҳайратда қолдирди. Актриса 14 йил аввалги машҳур қисқа соч турмагига қайтиб, “Vogue China” журналининг сентябрь сони учун ўтказилган фотосессияда бутунлай бошқача образда намоён бўлди.
Энн Хетеуэй 2012 йилда “Бадбахтлар” филми учун сочларини жуда қисқа қилиб кестирганди. Ўша пайтдаги пихиэ услуби актрисанинг энг эсда қоларли образларидан бирига айланган.
Орадан 14 йил ўтиб, мухлислар уни яна худди шундай қисқа соч турмагида кўришди. Актрисанинг янги қиёфаси ижтимоий тармоқларда тезда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бироқ Энн Хетеуэй бу сафар сочларини қайтадан калта қилдирмаган. Фотосессия учун унга махсус пихиэ кат парик тайёрланган.
Шу сабабли актриса қисқа сочли янги қиёфада кўриниш берган бўлса-да, кундалик ҳаётида соч турмагини ўзгартирмаган.































Изоҳлар 0
…