Анвар Собиров концертда аёли ҳақида кутилмаган сирни ошкор қилди! (видео)

Анвар Собиров концертда аёли ҳақида кутилмаган сирни ошкор қилди! (видео)

Хонанда ва актёр Анвар Собиров концерт дастури давомида рафиқаси Наргиза ҳақида кўпчилик билмаган маълумотни ошкор қилди. Унинг самимий эътирофи томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Собиров рафиқаси билан 29 йилдан буён бирга яшаб келаётганини айтди. Шунингдек, уларнинг тўрт нафар фарзанди борлигини таъкидлаб, оиласи ҳақидаги ушбу маълумотни очиқлашни истаганини билдирди.

"Наргиза билан мана 29 йил бўлди бирга яшаймиз. Кимдир билади, кимдир билмайди. Тўртта фарзандимиз бор, Худога шукур. Бу сирни очмасам бўлмас эди", — деди хонанда.

У ўз муваффақиятида рафиқасининг ҳиссаси катта эканини ҳам қайд этди. Собировнинг таъкидлашича, унинг бугунги даражага етишида Наргиза 95 фоиз ҳисса қўшган.

"Муваффақиятли эркак ортида матонатли аёл туради. Анвар Собиров бўлишида 95 фоиз ҳиссаси қўшилган аёл — бу менинг аёлим", — деди у.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар