date

Жаҳонгир Отажоновнинг рангли бўёқлардан фойдаланилган саҳна кўриниши барчани лол қолдирмоқда

Жаҳонгир Отажоновнинг рангли бўёқлардан фойдаланилган саҳна кўриниши барчани лол қолдирмоқда

Хонанда Жаҳонгир Отажонов Humo Arena мажмуасида бўлиб ўтган концерт дастурида мухлисларига ноодатий саҳна кўринишини тақдим этди.

Санъаткор ушбу чиқиши орқали аёлларни табиий гўзалликни асрашга чақирмоқчи бўлгани айтилмоқда. Концерт давомида у турли рангли бўёқлардан фойдаланиб, саҳнада ўзига хос саҳна кўриниш намойиш қилди.

Бўёқлар нафақат унинг юзига, балки кийимларига ҳам тўкилгани томошабинлар эътиборини тортди. Ушбу саҳна кўриниши залдаги мухлисларни ҳайратда қолдирган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар эса қисқа вақт ичида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Айрим фойдаланувчилар бу чиқишни санъаткорнинг ижодий ёндашуви сифатида баҳолаётган бўлса, бошқалар уни чуқур маънога эга перформанс деб аташмоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Отажоновнинг рангли бўёқлардан фойдаланилган саҳна кўриниши барчани лол қолдирмоқда