Рухсора Отажонова ростдан ҳам Жаҳонгир Отажоновнинг қизими? (видео)

Рухсора Отажонова ростдан ҳам Жаҳонгир Отажоновнинг қизими? (видео)

Хонанда Рухсора Отажонова «Бўловради» лойиҳасида меҳмон бўлиб, суҳбат давомида кутилмаган баёнот берди. Журналистлар унинг фамилияси Отажонова эканига қизиқиб, «Отажоновлар сулоласига ким бўласиз?» дея савол беришди.

Санъаткор эса бу саволга: «Энди тўғрисини айтай, Жаҳонгир Отажоновнинг қизиман», дея жавоб қайтарди.

Суҳбат давомида унга яна бир қизиқ савол берилди. Журналистлар Ўзбекистондаги машҳур санъаткорлардан бири унга «пул тикаман» деганида рад жавобини бергани ҳақида сўрашди. Хонанда эса бу санъаткор Озодбек Назарбеков эканини айтди.

Рухсора Отажонованинг ушбу гаплари ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар унинг Жаҳонгир Отажоновнинг қизи эканига шубҳа билдирган бўлса, бошқалар бу гаплар ҳазил бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Яна бир гуруҳ изоҳларда хонанданинг овозини мақтаб, ижросига ижобий баҳо берган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар