Зарина Йўлдошева ва Дурдона Қурбонова: саҳна ортидаги ҳақиқий муносабат

Зарина Йўлдошева ва Дурдона Қурбонова: саҳна ортидаги ҳақиқий муносабат

Актриса Зарина Йўлдошева “Наво меҳмонда” дастуридаги интервюсида ўзининг шахсий ҳаёти ва ҳамкасблари билан муносабатларига оид қизиқарли фикрлар билан ўртоқлашди. Суҳбат давомида журналист ундан санъатдаги дўстлик ва рақобат ҳақида савол берди. Хусусан, “Имронни Дурдона Қурбоноваси бўлса, Миржалол Нематовни Заринаси бор. Яна Дурдона Қурбонова сизнинг энг яқин дугоналарингиздан. Ораларингизда рақобат сезиладими?” дея савол йўллади.

Бу саволга Зарина Йўлдошева самимий ва очиқ жавоб қайтарди. Уларнинг орасида ҳеч қачон рақобат бўлмаганини таъкидлаб, дўстликни ҳар доим ишдан устун қўйишларини айтди. Актрисанинг сўзларига кўра, улар иш жараёнидан ташқарида учрашганларида санъат ёки роллар ҳақида эмас, балки шахсий ҳаёт, кундалик кечинмалар ва ўзаро сирлар ҳақида суҳбатлашишади.

Шунингдек, Зарина Дурдона билан ижодий фаолият давомида ҳам ҳеч қандай келишмовчилик ёки низо юзага келмаганини алоҳида қайд этди. Унинг таъкидлашича, соғлом муҳит ва ўзаро ҳурмат санъаткорлар ўртасидаги муносабатларда жуда муҳим бўлиб, айнан шу омиллар уларнинг дўстлигини янада мустаҳкам қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар