“Гримхонада мени урди”: Саида Раметова ҳаётидаги оғир воқеани ошкор қилди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Саида Ramетова ва турмуш ўртоғи Жумадулла номаълум аёл томонидан хиёнат ҳақидаги туҳматлар билан юз тўқишди.
- Ушбу ёлғон гаплар натижасида Жумадулла актрисани
Актриса Саида Раметова ҳаётидаги энг оғир синовлардан бири турмуш ўртоғи Жумадулла билан муносабатларига таъсир қилган туҳмат бўлганини эслади. Унинг айтишича, номаълум аёл бир неча бор қўнғироқ қилиб, актрисани бошқа эркак билан юришда айблаган ва оиласини бузишга уринган.
Саида Раметованинг ҳикоя қилишича, ўша пайтларда уяли телефонлар бўлмаган. Бир куни театрга қўнғироқ қилган номаълум аёл Жумадуллага хотинини «йиғиштириб олиши» кераклигини, гўёки у аёлнинг эри билан муносабатда эканини айтган. Ҳатто актрисанинг уйига бориб, уни шарманда қилиш билан ҳам таҳдид қилган.
Бу гаплар табиатан рашкчи бўлган Жумадулланинг қаттиқ жаҳли чиқишига сабаб бўлган. Актрисанинг айтишича, турмуш ўртоғи уни гримхонада турган вақтида урган. Саида эса нима бўлаётганини тушунмай, ўзининг ҳеч ким билан юрмаганини ва хиёнат қилмаганини тушунтиришга уринган. Шунга қарамай, номаълум аёлнинг қўнғироқлари яна такрорланган.
Охири актриса бу вазият ҳақида Баҳодир акага мурожаат қилган. У киши ҳам шунга ўхшаш ҳолатни бошидан ўтказганини айтиб, эр-хотинни бундай туҳматларга ишонмасликка чақирган. Жумладан, уларнинг Англияга сафар қилиши ва санъатдаги обрўси ошиб бораётгани сабаб кимдир атайлаб муносабатларига раҳна солишга уринаётган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. Бошқа устозлар ҳам номаълум қўнғироқларга эътибор бермасликни маслаҳат беришган.
Бир куни номаълум аёл актрисанинг уйига ҳам қўнғироқ қилган. Бу сафар гўшакни Саида Раметованинг ўзи кўтарган. Аёл яна таҳдид қилганида, актриса ундан исми ва фамилиясини айтишни, айбловларини исботлашни талаб қилган. Суҳбат давомида эса кинояли жавоб қайтарганини эслайди:
«Мен бешта эркак билан юраман, қайси бири сенинг эринглигини билмайман. Кел, исботла», — деган у.
Шундан сўнг номаълум аёлдан бошқа қўнғироқ бўлмаган. Жумадулла ҳам бу гаплар туҳмат эканини, кимдир атайлаб оиласини бузишга ҳаракат қилганини англаган.
Актрисанинг тахминича, ўша вақтда оиласида муаммоси бўлган санъаткорларнинг хорижга чиқишига ҳам тўсқинлик қилиниши мумкин эди. Шу сабабли уларнинг Англияга сафар қилишини билган кимдир атайлаб шундай йўл билан зарар етказмоқчи бўлган бўлиши мумкин.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…