Фарҳод Сулаймоновдан кутилмаган йўналишдаги “Бале” номли янги тренд қўшиқ!
1 дақиқа ўқиш8.9K

“Фарҳод ва Ширин” лойиҳаси орқали мухлисларга яхши танилган хонанда Фарҳод Сулаймонов янги ижод маҳсулини тақдим этди. Санъаткор “Бале” номли янги қўшиғи билан кутилмаган йўналишда чиқиш қилиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янги тарона нафақат оҳанги, балки унга ишланган рақс ҳаракатлари билан ҳам тингловчилар эътиборини тортди. Мухлислар хонанданинг аввалги услубидан фарқ қиладиган янги имижи ва энергиясини илиқ кутиб олди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар остида кўплаб фойдаланувчилар Фарҳод Сулаймоновга омад тилаб, қўшиқ қисқа фурсатда трендга айланишини таъкидламоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…