Фарҳод Сулаймон ўзини қайси машҳур юлдузларга ўхшатишларини айтди (видео)

Фарҳод Сулаймон ўзини қайси машҳур юлдузларга ўхшатишларини айтди (видео)

Хонанда Фарҳод Сулаймон «Омон-омон» кўрсатувида ўзига ўхшатиладиган машҳур актёр ва санъаткорлар ҳақида гапирди. Бошловчилардан бири ундан кимларга ўхшатилишини сўраганида, хонанда бир нечта машҳур юлдузларнинг номини санаб ўтди.

«Мени ўхшатишарди Жастин Тимберлейкка, «Муҳташам юз йил»да ўйнаган актёр Арас Булутга ва Хью Жекманга ўхшатишади. Айрим элементлар бўлса керак-да ўхшаш», — деди Фарҳод Сулаймон.

Хонанданинг бу жавоби мухлислар орасида ҳам муҳокамага сабаб бўлди. Изоҳларда айрим фойдаланувчилар уни америкалик қўшиқчи Жастин Тимберлейкка ўхшатган бўлса, бошқалар туркиялик актёр Арас Булут Ийнемли ёки австралиялик актёр Хью Жекманга қиёслашди.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Сулаймон ва Ширин Зоитова узоқ йиллар “Фарҳод ва Ширин” дуэтида ижод қилган. 2023 йилда Ширин дуэт фаолияти тўхтагани, Фарҳод эса яккахон ижодни давом эттиришга қарор қилганини маълум қилган. Хонанданинг яккахон ижодида «Бале», «Эй дил», «Султони қалбам» ва «Айрилиқ» каби қўшиқлар бор.

Сизнингча, Фарҳод Сулаймон қайси машҳур юлдузга кўпроқ ўхшайди? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар