date

“Беном” гуруҳи ваъдасининг устидан чиқди! Ўзининг мухлислари тўйида иштирок этди

“Беном” гуруҳи ваъдасининг устидан чиқди! Ўзининг мухлислари тўйида иштирок этди

“Беном” гуруҳи ўзининг ашаддий мухлисларига берган ваъдаси устидан чиқди. Машҳур жамоа мухлисларининг тўй маросимида иштирок этиб, қўшиқ куйлади ва йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Маълум бўлишича, гуруҳ концертларидан бирида икки жуфтлик саҳнага чиқиб, ўз тўйларида “Беном” гуруҳини кўришни орзу қилишини айтган. Уларнинг самимий илтимоси мухлислар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотган эди.

Орадан вақт ўтиб, гуруҳ ёшларнинг орзусини амалга оширди. “Беном” жамоаси тўйда иштирок этиб, севимли қўшиқларини ижро қилди.

Гуруҳ ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида шундай изоҳ қолдирди: “Ният қилишдан тўхтаманг! Ниятда гап кўп! Иброҳим ва Умидахонларга чин қалбимиздан бахт тилаб қоламиз”.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Беном” гуруҳи ваъдасининг устидан чиқди! Ўзининг мухлислари тўйида иштирок этди