Воҳиджон Исоқов тожикистонлик қизалоқни кўргани борди: унга хўроз совға қилди (видео)

Хонанда Воҳиджон Исоқов Тожикистондан Тошкентга келган ва ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришган Васлида исмли қизалоқни шахсан кўргани борди.
Учрашув давомида санъаткор қизалоқ билан суҳбатлашиб, унинг истаклари билан қизиқди. Васлиданинг “Дук-дук” қўшиғини ижро этгани акс этган видео хонанданинг эътиборини тортган. Хонанда Васлиданинг ижро этган қўшиғи акс этган видеога лайк босганини маълум қилиб, қизалоқдан нимани хоҳлашини сўраганида, Васлида хўроз исташини айтган.
Воҳиджон Исоқов эса қизалоққа яхши хўроз совға қилишга ваъда берган. Кейинги видеода хонанда ваъдасининг устидан чиқиб, Васлидага хўроз олиб келгани акс этган. Санъаткорнинг айтишича, совға қилинган хўроз ўргатилган бўлиб, қочиб кетмас экан.

Хонанданинг қизалоқ истагини инобатга олиб, унга кутилмаган совға қилгани кузатувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар Воҳиджон Исоқовнинг меҳрибонлиги ва эътиборини олқишлаб, самимий фикрлар қолдиришган.
Тарқалган видео остида ҳам хонандага миннатдорлик билдирилган: “Мана буни ҳақиқий одамийлик дейдилар! Хонанда Воҳиджон Исоқовга самимий ва чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Меҳрибонлигингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун ташаккур!”
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ҳам Тожикистонга бориб, ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган Васлидани кўргани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда қизалоқнинг хонадонида меҳмон бўлиб, у билан бирга кўпчиликка таниш “Бари гал” қўшиғини ижро этган.






























Изоҳлар 0
…