Райҳоннинг турмуш ўртоғи жаримага тортилди

  • 17 апрель 2017, 17:09
  • 7 811
  • Маданият
  • Райҳоннинг турмуш ўртоғи жаримага тортилди
    Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасига ўрнатилган кузатув камералари жорий йилнинг 15 мартидан эътиборан қоидабузарликлар учун жарималарни қайд этишни бошлади.

    Айни кунларда Тошкент шаҳрида ҳаракатланиб, қоида бузган кўплаб автомобиль эгаларининг хонадонларига кузатув камералари қайд этган қоидабузарлик ҳақида маълумотномалар жўнатилмоқда. Бундай ҳолат таниқли шахсларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

    Куни кеча актриса Шаҳзода Муҳаммедова камералар ишга тушгани, жарималар қимматлигидан нолиган эди. Бугун тонгдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳам хонадонига ташлаб кетилган жарима маълумотномасининг суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

    Суратда Cobalt ва Toyota Prado автомобиллари сурати акс этган. Норасмий маълумотларга қараганда, Toyota Prado автомобили Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи Фарҳод Алимовга тегишли. Райҳон эса Captiva автомобилини бошқаради.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Райҳоннинг турмуш ўртоғи жаримага тортилди