Акробатик ҳаракатлари билан ҳайратга солган робот тақдим этилди (видео)

Акробатик ҳаракатлари билан ҳайратга солган робот тақдим этилди (видео)
Қисқача

Хитойнинг Боостер Роботикс компанияси акробатик имкониятлари янада такомиллаштирилган янги авлод гуманоид роботини тақдим этди. Мазкур янги модел мураккаб ҳаракатларни аниқ ва мувозанатни йўқотмаган ҳолда бажариш имкониятига эга. Робот сакраш, югуриш ҳамда турли акробатик машқларни муваффақиятли ижро этиши билан аввалги версияларидан ажралиб туради.

Хитойнинг Booster Robotics компанияси ўзининг машҳур Т1 гуманоид роботи билан танилган бўлиб, эндиликда акробатик имкониятлари янада такомиллаштирилган янги авлод гуманоид роботини тақдим этди.

Маълум қилинишича, янги модел мураккаб ҳаракатларни аниқ ва мувозанатни йўқотмаган ҳолда бажариш имкониятига эга. Робот сакраш, югуриш ҳамда турли акробатик машқларни муваффақиятли ижро этиши билан аввалги версиялардан ажралиб туради.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу ишланма гуманоид роботлар технологиясини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, келажакда саноат, хизмат кўрсатиш ва қутқарув соҳаларида кенг қўлланиши кутилмоқда..

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар