Юлдуз Усмоновага янги қимматбаҳо автомобил совға қилинди (видео)

Юлдуз Усмоновага янги қимматбаҳо автомобил совға қилинди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага турмуш ўртоғи Мансур Агалиев томонидан қимматбаҳо Voyah русумли автомобил совға қилинди. Янги машинанинг давлат рақами ҳам хонанданинг исм-шарифига мослаб танланган бўлиб, унда “Y777US” ёзуви акс этган.

Эътиборлиси, автомобил салонидаги ўриндиқ чехолларига ҳам хонанданинг бош ҳарфлари — “Y.U” туширилган бўлиб, бу совғанинг нақадар ўйлаб танланганини кўрсатади.

Мазкур янгилик ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, “Примадоннага янги машина!” деган изоҳ билан улашилди. Унда Юлдуз Усмоновага янги автомобил харид қилингани, аввал фойдаланиб келган машинасини эса қизи Нилуфар Усмоновага совға қилгани айтилган.

Маълум бўлишича, автомобил Нилуфар Усмонованинг уйига олиб борилган. Хонанда дўсти Жамшид Бобожоновнинг туғилган кунидан қайтиб келганида ҳовлисида онасининг машинасини кўриб, ҳайратда қолган. Видеода унинг қувончи ва кутилмаган совғадан мамнун бўлгани яққол акс этган.

Изоҳларда мухлислар Юлдуз Усмоновани янги автомобил билан табриклаб, илиқ тилаклар билдиришмоқда.

Serverdan oʻchirish

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар