Муниса Ризаеванинг «қора рўйхат»ига тушган санъаткор ким эди?

Муниса Ризаеванинг «қора рўйхат»ига тушган санъаткор ким эди?

Хонанда Муниса Ризаева қизиқ ва кулигили воқеани эслаб, бир вақтлар шоумен Иззат Шукуровни шахсий “қора рўйхат”ига киритганини маълум қилди.

Санъаткорнинг айтишича, бу воқеага нима сабаб бўлганини ҳозир ҳатто ўзи ҳам аниқ эслай олмайди. Муниса Ризаева ҳазил аралаш, эҳтимол, ўша пайтларда Иззат Шукуровни хафа қилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Қизиғи шундаки, вақт ўтиб мазкур ҳолат ҳақида суҳбат кетганида, Иззат Шукуров хонандага иккита гулдаста тақдим этган. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, гулларнинг бири унинг бир вақтлар Иззат Шукуровдан хафа бўлгани учун берилган бўлса, иккинчиси шоуменни “қора рўйхат”га киритиб қўйгани учун совға қилинган.

Кўтаринки кайфиятда эсга олинган мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам мухлислар эътиборини тортди. Фойдаланувчилар икки санъаткор ўртасидаги бу қизиқ ҳодисани илиқ муносабат билан муҳокама қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар