Райҳон Уласенованинг "келин салом" маросимидан чиройли лавҳалар (видео)

7 август куни актриса Райҳон Уласенованинг ўғли Азизбек ва келини Азизахоннинг тўйи бўлиб ўтди. Тўйнинг эртасига, 8 август куни ресторанлардан бирида "келин салом" маросими ташкил этилди. Унда келин Азизахонга салом айтишни хонанда Малика Равшанова ижро этди. Маросим чиройли безаклари ва самимий муҳити билан ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборини тортди.
7 август куни актриса Райҳон Уласенованинг хонадонида қувончли воқеа — унинг ўғли Азизбек ва келини Азизахоннинг тўйи бўлиб ўтди. Ҳашаматли тўйдан тарқалган чиройли лавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тўй жараёнидаги энг эътиборли ва унутилмас маросимлардан бири "келин салом" бўлди. Қизиғи, ушбу маросим тўй куни эмас, балки 8 август куни, яъни тўйнинг эртасига ўтказилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда "келин салом" маросими хонадонда эмас, ресторанлардан бирида ташкил этилгани акс этган. Маросимда келин Азизахонга салом айтишни эса хонанда Малика Равшанова ижро этган.
Кўтаринки кайфиятда ўтган "келин салом" маросими ўзининг чиройли безаклари ва самимий муҳит билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Изоҳларда фойдаланувчилар янги келин-куёвга бахт тилаб, “ҳавас қилса арзийдиган тўй бўлибди”, дея илиқ фикрлар қолдирмоқда.






























Изоҳлар 0
…