Бекор қилинган рейс ортидан Шаҳло Зоирова кескин фикр билдирди!

Хонанда Шаҳло Зоирова рейс бекор қилиниши сабаб ноқулай вазиятга тушиб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда сўзлаб берди.
Унинг айтишича, Centrum Air авиакомпаниясидан Қирғизистонга учиш учун чипта олинган, бироқ кейинчалик рейс бекор қилингани маълум бўлган. Бу ҳолат нафақат санъаткорни, балки бошқа йўловчиларни ҳам қийин аҳволга солиб қўйган.
"Хавотир олманглар, ўтиб олдим, Худога шукур. Қирғизистонга учишимиз керак эди, лекин рейс қолдирилди дейишяпти. Менга ўхшаб қолганлар ҳам шокда, кимга дардини айтишни билмайди", — деди Шаҳло Зоирова.
Хонанда йўловчилар рейс бекор қилиниши ҳақида камида икки соат олдин СМС орқали огоҳлантирилиши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳар бир инсоннинг олдиндан тузилган режаси бўлади ва бундай вазиятларда йўловчиларнинг ҳолатини ҳам тушуниш зарур.































Изоҳлар 0
…