"Ижодга қайтаманми?"- Сардор Раҳимхон янги интервью берди

Сардор Раҳимхон янги интервьюсида санъатни тарк этганидан кейинги ҳаёти ва қарашларидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил гапирди.
У 2019 йилда ижоддан кетган ва бу қароридан бир зум ҳам пушаймон бўлмаганини билдирди. Собиқ хонанданинг сўзларига кўра, кейинги йилларда унинг ҳаётга, бойликка ва инсонларга ёрдам беришга бўлган муносабати анча ўзгарган.
Санъатдан кетгач, у "Юрак амри" инсонпарварлик лойиҳасини ташкил этди. 2023 йил кузидан 2026 йил февралигача эса "Вақф" хайрия жамоат фондида раҳбар ўринбосари ҳамда хайрия ишлари бўйича директор вазифаларида ишлади.
Интервьюда Сардор Раҳимхондан саҳнага қайтиш эҳтимоли ҳақида ҳам сўралди. У бу масалага ўзининг бугунги ҳаётий мақсадлари ва танлаган йўлидан келиб чиқиб муносабат билдирди.
Суҳбатнинг яна бир қисми сунъий интеллект билан боғлиқ фирибгарликларга бағишланди. Унинг айтишича, айрим шахслар таниқли инсонларнинг овози ёки қиёфасини сохталаштириб, одамларни алдашга уринмоқда.
Сардор Раҳимхон бундай материаллар орқали пул сўраш, хайрияга чақириш ёки турли ваъдалар бериш ҳолатларига эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидлади. У ҳар қандай шубҳали хабарни расмий манбалар орқали текшириш зарурлигини айтди.































Изоҳлар 0
…