Маржона Мирзаалиева ўғлига уй совға қилди (видео)

Маржона Мирзаалиева ўғлига уй совға қилди (видео)

Актриса Маржона Мирзаалиева мухлислари билан қувончли янгилигини бўлишди. Санъаткор Instagram саҳифасида эълон қилган видеоси орқали ўғли Муҳаммадҳабиб учун янги уй харид қилганини маълум қилди.

Актрисанинг айтишича, ушбу хонадон шаҳар марказидан сотиб олинган бўлиб, у фарзанди учун узоқ вақтдан бери ният қилиб юрган орзусини амалга оширган.

Маржона Мирзаалиева видеога ёзган изоҳида шундай деди:

“Алҳамдулиллаҳ, фарзандимга уй ҳадя қилдим. Аллоҳ меҳрибон ва доим биз билан. Роббимга беҳисоб шукр. Болажоним учун шаҳар марказидан уй олдим. Энг қувонарлиси, бу уйни ҳеч қандай қарзсиз ва бўлиб-бўлиб тўлашсиз тўлиқ харид қилиб, фарзандимга совға қилдим. Аллоҳим барчамизга ҳайрли йўл ва ҳайрли тақдир берсин, доимо ўз паноҳида асрасин. Ёнимда бўлиб, менга меҳр ва ишонч берган барча яқинларим ҳамда мухлисларимга ҳам чексиз раҳмат.”

Видео давомида актриса мухлисларининг кўпчилиги ундан тўй ҳақидаги хабарни кутганини ҳам айтиб ўтди.

“Кўпчилик 'тўй бўлдими?' деб ёзибди. Йўқ, ҳали ундай эмас. Худо хоҳласа, тўй ҳам бўлади. Ҳозирча ҳаётимда ҳеч ким йўқ. Асосий янгилигим — ўғлим учун уй харид қилганим эди. Ҳатто уйни олганимдан бери Муҳаммадҳабибни ҳам ҳали бу ерга олиб келмаганман,” дея қўшимча қилди актриса.

Санъаткорнинг ушбу қувончли хабари мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар Маржона Мирзаалиевани самимий табриклаб, янги хонадон файзли ва қутлуғ бўлишини тилаб эзгу тилакларини билдирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар