5 000 АҚШ доллари — фарзандлар таъминоти учун

5 000 АҚШ доллари — фарзандлар таъминоти учун

“Фарзандларимнинг келажаги ҳамма нарсадан муҳим…”

Самарқанд шаҳрида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари қарздорнинг масъулиятли қарор қабул қилишига туртки бўлди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Суд қарорига асосан қарздор ота зиммасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга қонунчилик талаблари, алимент тўловининг фарзандлар келажагидаги ўрни ҳамда уни ўз вақтида бажаришнинг аҳамияти атрофлича тушунтирилди.

Олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг қарздор фарзандларининг муносиб келажагини ўйлаб, алимент мажбуриятини ихтиёрий равишда олдиндан бажаришга қарор қилди ва 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни алимент тўлови сифатида тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўловларининг ўз вақтида ундирилишини таъминлаш, болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар