Ҳоланд — Кейн тўқнашуви олдидан тахминий таркиблар маълум бўлди

Ҳоланд — Кейн тўқнашуви олдидан тахминий таркиблар маълум бўлди

ЖЧ–2026 чоракфиналининг учинчи баҳсида Норвегия ва Англия миллий жамоалари яримфинал йўлланмаси учун курашади. Учрашув олдидан ҳар икки жамоанинг тахминий бошланғич таркиблари эълон қилинди.

Асосий эътибор табиий равишда икки тўпурар — Эрлинг Ҳоланд ва Гарри Кейнга қаратилади. Аммо бу баҳсда натижани фақат ҳужумчилар эмас, ярим ҳимоядаги кураш ҳам ҳал қилиши мумкин.

Норвегия асосий юлдузларига ишонади

Норвегия таркибида Мартин Эдегор ўйинни ташкил қилиши, Александр Сёрлот ва Эрлинг Ҳоланд эса ҳужум чизиғида ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Антонио Нуса ҳам тезлиги ва яккама-якка вазиятлардаги фаоллиги билан Англия ҳимоясига муаммо туғдириши мумкин.

Англия кучли ҳужум чизиғини танлаши мумкин

Англия таркибида Жуд Беллингҳэм, Букайо Сака, Энтони Гордон ва Гарри Кейн майдонга тушиши кутилмоқда.

Ярим ҳимояда Деклан Райс ва Эллиот Андерсон ҳаракат қилиши, ҳимоя марказида эса Жон Стоунз ва Эзри Конса ўйнаши мумкин.

ЖЧ–2026. Чоракфинал

Норвегия — Англия

Норвегия: Нюланд, Рюэрсон, Хеггем, Аер, Волф, Сандер Берг, Патрик Берг, Эдегор, Сёрлот, Нуса, Ҳоланд.

Англия: Пикфорд, Спенс, Конса, Стоунз, О’Райли, Андерсон, Райс, Сака, Беллингҳэм, Гордон, Кейн.

Ўйин қачон бошланади?

Норвегия ва Англия ўртасидаги чоракфинал баҳси Тошкент вақти билан соат 02:00 да старт олади.

Бу учрашувда Ҳоланд ва Кейндан қай бири жамоасини яримфиналга олиб чиқиши энг асосий интрига бўлиб турибди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар