Севара Назархон янги альбомининг ёпиқ премьерасида онаси билан кўриниш берди (видео)

Севара Назархон янги альбомининг ёпиқ премьерасида онаси билан кўриниш берди (видео)

Хонанда Севара Назархон янги альбомининг ёпиқ премьерасида онаси билан бирга қўшиқ куйлаб, рақсга тушди.

Маросимдан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Кадрларда Севара Назархон онаси билан бирга саҳнада тургани, улар қўшиққа ҳамоҳанг равишда рақсга тушгани кўринади.

Фойдаланувчилар видеода она ва қиз ўртасидаги меҳр, самимий муносабат ва яқинлик сезилиб турганини ёзишмоқда. Айримлар хонанданинг онасини саҳнага олиб чиққани ва у билан қувончли онларни бўлишганини илиқ қабул қилган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Севара Назархоннинг янги альбомига бағишланган ёпиқ тақдимотда юз берган. Тадбирда хонанданинг яқинлари ва ижодий муҳит вакиллари иштирок этгани айтилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар