Бектемирда наркотик моддаларни тарқатишга уринганлар фош этилди

Бектемир туманида тезкор-профилактик тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларини «закладка» усулида тарқатгани гумон қилинган шахслар ушланди.
Дастлабки ҳолат «Ийк-ота» маҳалласида қайд этилган. Патрул-пост хизмати ходимлари хизмат вақтида икки нафар фуқарони шубҳали деб топиб, уларни холислар иштирокида кўздан кечирган.
Кўрик давомида уларнинг ёнидан 43 та алоҳида қадоқланган гиёҳвандлик воситаси аниқланган. Моддалар сотишга тайёр ҳолатда бўлгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми асосида жиноят иши очилди. Икки гумонланувчи қамоққа олинган.
Шунингдек, туман ички ишлар ходимлари ўтказган махсус тадбирда яна бир шахс қўлга олинди. Унинг шахсий кўригида 15 та қадоқланган гиёҳвандлик воситаси топилди ва белгиланган тартибда мусодара қилинди.
Ушбу ҳолат бўйича ҳам тергов ҳаракатлари бошланган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.
Ички ишлар органлари гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олдини олишга қаратилган рейдлар давом эттирилишини билдирди.































Изоҳлар 0
…