Норвегияда инсонга жуда яқин ҳаракатланадиган робот қўллар яратилди

Норвегиянинг 1Х компанияси инсон қўллари ҳаракатини деярли такрорлай оладиган янги авлод робот қўлларини тақдим этди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, қурилма кундалик ҳаётда инсонларга ёрдам бериш учун мўлжалланган бўлиб, мураккаб ва нозик ҳаракатларни ҳам аниқ бажара олади.
Намойиш этилган видеоларда робот лампочкани бураб ўрнатиши, узумни шохидан шикаст етказмаган ҳолда узиб олиши, шунингдек, кийим ечишда ҳам ёрдам бериши акс этган. Бу эса қурилманинг нафақат кучли, балки жуда эҳтиёткор ҳаракатлана олишини кўрсатади.
Робот қўлларидаги юқори аниқликдаги сенсорлар ҳамда инсон қўлидаги пайлар ишлаш тамойилига ўхшаш механизм туфайли у буюмларни зарарсиз ушлаш ва нозик вазифаларни бажаришга қодир. Шу сабабли мазкур технологиядан келажакда уй-рўзғор ишлари, парвариш хизмати ва бошқа кўплаб соҳаларда фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Компания маълумотига кўра, робот қўлларининг савдоси жорий йил бошланади. Қурилманинг нархи 20 минг долларни ташкил этади, ундан обуна асосида фойдаланиш эса ойига тахминан 500 долларга тушади.






























Изоҳлар 0
…