Мусулмон Юнусов: "Йўқчиликда тўйга бошловчилик қилишга чиққанман" (видео)

Маҳоратли актёр Мусулмон Юнусов "Иккаламиз" кўрсатувининг навбатдаги сонида меҳмон бўлди. Суҳбат давомида у ҳаётидаги қийин даврлар ҳақида самимий фикр билдириб, илгари ҳеч қачон қилмаган ишни қилишга мажбур бўлганини айтди.
Актёрнинг сўзларига кўра, моддий қийинчиликлар сабаб у бир пайтлар тўйларда бошловчилик қилишга ҳам чиққан.
"Йўқчилик йигит зўрини йиқитади. Шундай пайтлар бўлганки, тўйга бошловчилик қилишга чиқиб кетганман. Бу умримда қилмаган ишим эди," — деди Мусулмон Юнусов.
Актёрнинг ушбу эътирофидан сўнг кўрсатув бошловчилари ҳазил аралаш:
"Демак, йиқилган вариантда тўйга чиқилар экан-да," — дея кулиб изоҳ беришди.
Мусулмон Юнусовнинг самимий эътирофи ижтимоий тармоқларда ҳам эътибордан четда қолмади. Кўплаб кузатувчилар унинг қийинчиликларни яширмай очиқ гапиргани ва меҳнатдан қочмаганини эътироф этиб, илиқ фикрлар қолдиришмоқда.






























Изоҳлар 0
…