Nexia-2 салонида ташилган бузоқ кўпчиликни ҳайратда қолдирди

Ижтимоий тармоқларда Nexia-2 автомобилининг салонида тирик бузоқ олиб кетаётган ҳайдовчи акс этган видео кенг тарқалди. Ғайриоддий ҳолат бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан тасвирга олиниб, қисқа вақт ичида интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеода бузоқ автомобилнинг орқа ўриндиғига жойлаштирилган ҳолда, бошини ташқарига чиқариб олиб кетилаётгани кўринади. Мазкур ҳолат кўпчиликни ҳайратга солган бўлса, айримлар буни кулгили вазият сифатида баҳолаган. Бошқалар эса тирик жониворни енгил автомобилда бу тарзда ташиш қанчалик тўғри экани ҳақида ўз фикрларини билдирган.
Видео остидаги изоҳларда фойдаланувчилар турлича муносабат билдирмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…