Келин-куёв машинасини болалар тўхтатди: “500 минг сўм бермасанг, тош отамиз!”

Ижтимоий тармоқларда келин-куёв кортежи иштирокидаги ноодатий ҳолат акс этган видео кенг тарқалди. Унда маҳалладаги бир гуруҳ болалар келинни олиб кетаётган автомобил йўлини тўсиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилаётгани кўринади.
Тарқалган маълумотларга кўра, воқеа келин яшайдиган маҳаллада содир бўлган. Тўй маросими доирасида куёвнавкарлар келинни олиб чиқиб кетаётган вақтда бир неча нафар бола автомобил йўлига чиқиб, кортежнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.
Видеода болалар қўлларидаги тошларни кўрсатиб, 500 минг сўм берилмаса автомобилга тош отишини айтаётгани эшитилади. Шу сабабли кортеж иштирокчилари бир муддат тўхтаб қолган.
Мазкур лавҳа ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган.






























Изоҳлар 0
…