Юлдуз Усмонованинг саҳнадаги энергияси мухлисларни лол қолдирди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг навбатдаги концертидан олинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, мухлислар эътиборини тортди.
Видеода хонанданинг қўшиқ ижро этиш билан бирга саҳнада жўшқин рақсга тушгани, ҳатто сакраб рақс ижро этгани акс этган. Унинг саҳнадаги шижоати, тетиклиги ва юқори кайфияти кўплаб интернет фойдаланувчиларининг олқишига сазовор бўлди.
Изоҳларда мухлислар Юлдуз Усмонованинг йиллар ўтса-да энергияси сўнмаганини, саҳнада ҳамон катта иштиёқ билан ижод қилаётганини алоҳида таъкидлашмоқда. Кўпчилик "Ҳамма ҳам шундай энергияга тўла бўлиб қарисин", "Юлдуз Усмоновага ҳар қандай рақс ярашади", "Саҳнага чиққанда ёшини умуман сездирмайди" каби илиқ фикрларни қолдирган.
Тарқалган видеодан ҳам кўриниб турибдики, Юлдуз Усмонова ўзининг жўшқин ижроси ва кучли саҳна энергияси билан мухлисларига яна бир бор унутилмас кайфият улашишга муваффақ бўлган.






























Изоҳлар 0
…