Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Қашқадарёда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бўлган 856 нафар талабанинг контракт тўловлари учун 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўм маблағ ажратилади. Қарор Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов томонидан қабул қилинган. Маблағ вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, контракт тўловини амалга оширишда қийналаётган талабаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Қашқадарёда эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 856 нафар талабанинг контракт тўловлари учун 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўм маблағ ажратилади.
Мазкур қарор Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов томонидан қабул қилинган. Унга кўра, вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 856 нафар талабанинг контракт тўловларини қоплаш учун жами 3,78 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Ушбу ташаббус, аввало, билим олишга интилаётган, бироқ оилавий шароити сабабли контракт пулини тўлашда қийинчиликка дуч келаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Мазкур ёрдам талабаларнинг ўқишини давом эттиришига кўмаклашиш билан бирга, ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.






























Изоҳлар 0
…