Мусулмон Юнусов қизига кутилмаган совға тайёрлади (видео)

Актёр Мусулмон Юнусов қизи Моҳларойимнинг 11 ёшга тўлганини ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Актёр қизининг туғилган куни муносабати билан унга кутилмаган сюрприз тайёрлаган. У қўлида қизил шарлар ва гуллар билан уйга кириб келган.
Эшикни Моҳларойимнинг ўзи очган ва отасининг совғалар билан келганини кўриб, хурсанд бўлган. Қизалоқ совғаларни қабул қилиб, отасига миннатдорчилик билдириб, уни маҳкам қучоқлаган.
Шундан сўнг Мусулмон Юнусов қизининг кўзини юмдириб, яна бир совға тайёрлаган. У телефонни рафиқасига секин узатиб, қизига ҳазиллашган. Моҳларойим кўзини очганида эса онаси унга янги телефонни табриклаб топширган. Қизалоқнинг кутилмаган совғадан қувонгани юз-кўзидан яққол сезилган.
Моҳларойим кейинчалик оила аъзоларининг барчасини навбатма-навбат қучоқлаб, ўпиб, ўз миннатдорчилигини билдирган.
Актёр видеога «Моҳларойим 11 ёшга кирди», деб изоҳ қолдирган. Ушбу самимий лаҳзалар акс этган видео кузатувчиларда ҳам илиқ таассурот қолдириб, изоҳларда Моҳларойимга кўплаб табрик ва эзгу тилаклар билдирилган.






























Изоҳлар 0
…