Отабек Мадраҳимовнинг онаси ўғлининг 18 ёшида уйлангани ҳақида гапирди (видео)

Таниқли хонанда ва актёр Отабек Мадраҳимов 18 ёшида оила қурган. Бугун 51 ёшли санъаткорнинг тўрт нафар набираси бор. Бу ҳақда унинг онаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Мадраҳимова интервюларидан бирида сўзлаб берди.
Зиёда Мадраҳимованинг айтишича, ўғлининг эрта уйлангани ва қисқа вақт ичида оила қуриш ҳақида қарор қабул қилгани кўпчиликни ҳайратда қолдирган.
“Энди кечирасизлар, тўртта набираси бор. Бунга сабаб — ўғлимнинг 18 ёшида уйлангани. Бу ҳам алоҳида тарих. Чунки ҳамма ҳайрон қолган. Қизлардан телефонлар, хатлар келарди. Бир куни келиб, 'Уйланаман', деди. 'Жинни-пинни бўлиб қолмадингми?' дедим”, — дея эслайди санъаткорнинг онаси.
Унинг сўзларига кўра, Отабек Мадраҳимовнинг бўлажак турмуш ўртоғи бошқа қизлардан ўзининг ғурури ва ўзини тутиши билан ажралиб турган. Атрофида кўплаб қизлар бўлишига қарамай, хонанда айнан унга кўнгил қўйган.
“Қизларнинг ҳаммаси атрофида юрарди. Лекин бир қиз ҳаддан ташқари ғурурли эди: гапирса ҳам қарамас, тескари қараб кетарди. Айнан шу қиз насиб қилган экан, келин бўлди”, — деди Зиёда Мадраҳимова.
Санъаткорнинг таъкидлашича, ҳозир оилада тўрт нафар набира вояга етмоқда. Отабек Мадраҳимовнинг 18 ёшида уйлангани эса яқинлари учун ҳамон эсда қоларли воқеа бўлиб қолган.






























Изоҳлар 0
…