Муниса Ризаева ўғлининг келажакда ким бўлишини хоҳлашини айтди (видео)

Муниса Ризаева ўғлининг келажакда ким бўлишини хоҳлашини айтди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева мухлисларидан келган саволларга жавоб берди. Улардан бири хонандадан ўғлининг келажакда қайси касб эгаси бўлишини исташи ҳақида сўради.

Муниса Ризаева бу борада фарзандига танлов эркинлигини беришини, у қайси касбни танламасин, она сифатида доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

“Вой, менинг ўғлим ҳар қандай касбни танлаши мумкин. Ўзи хоҳлаган касбни танлайди ва мен она сифатида уни доим қўллаб-қувватлайман. Ким бўлишидан қатъи назар, энг асосийси, наркоман, ўғри ёки фирибгар бўлмаса бўлди”, — деди хонанда.

Шунингдек, Муниса Ризаева ўғлининг келажакда жамиятга фойдаси тегадиган инсон бўлиб улғайишини исташини билдирди. Унинг фикрича, фарзандининг қандай касб эгаси бўлишидан кўра, қандай инсон бўлиб вояга етиши муҳимроқ.

“Албатта, унинг фойдали инсон бўлишини хоҳлайман. Яхши инсон бўлсин, одамларга ёрдам берсин, сахий бўлсин, бой бўлсин”, — дея ўз истакларини баён қилди Муниса Ризаева.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар