“Беш баравар кўп беришса ҳам бормайман” — Муниса Ризаева (видео)

“Беш баравар кўп беришса ҳам бормайман” — Муниса Ризаева (видео)

Хонанда Муниса Ризаева “ИнтервюТВ”га берган интервюсида унга айрим тадбирларда қатнашиш учун одатдагидан бир неча баравар кўп ҳақ таклиф қилинганини, бироқ истаги бўлмаса, бундай таклифларни рад этишини айтди.

Хонанданинг сўзларига кўра, бир сафар уни Қатарга таклиф қилишган ва эртаси куниёқ учиб бориши учун 500 минг пул беришларини айтишган. Бироқ Муниса Ризаева бу таклифга рози бўлмаган.

“Қатарга таклиф қилишган. 'Эртага учиб келсангиз, 500 минг берамиз', дейишган. Йўқ, бормадим”, — деди хонанда.

Бошловчи бунинг сабабини сўраганида, Муниса Ризаева шунчаки боргиси келмаганини айтди.

“Боргим келмаяпти, дедим. Бу 500 минг керак бўлганида, албатта, чопиб кетардим”, — дея қўшимча қилди у.

Бошловчи бундай ҳолатлар кўп бўлган-бўлмаганига қизиқди. Хонанда эса унга бир неча баравар кўп пул таклиф қилиб, ўзига оғдиришга уринадиганлар кўплигини таъкидлади.

“Жуда кўп. Айниқса, менда жуда кўп. Кўпчилик: 'Ҳозир кўрасан, битта телефон қиламан, пулини айтаман. Уч баравар бераман десам, келиб шу ерда эрталабдан кечгача қўшиқ айтади', деб гапиришини эшитганман. Лекин мен бормаганман. Беш баравар кўп беришса ҳам бормайман”, — деди Муниса Ризаева.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар