“Ҳавас” гуруҳи хонандаси Робияхон ва Беҳруз қандай танишган? Жуфтликнинг қизиқарли танишув тарихи (видео)

“Ҳавас” гуруҳи хонандалари Робияхон ва Беҳрузжоннинг муносабатлари, ёши ҳамда қандай танишиб қолгани ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида қизиқиш уйғотмоқда. Тарқалган видеоларда ёш ижрочиларнинг ўзи мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Маълум бўлишича, Робияхон 18 ёшда, Беҳрузжон эса 21 ёшда. Уларнинг танишишига Достон ака сабабчи бўлган. Бироқ йигитнинг айтишича, улар аслида бундан анча олдин ҳам бир-бирини таниган.
“Робия билан олдиндан танишмиз. Мактабда бир-биримизни кўриб катта бўлганмиз, ҳатто бир устозда таҳсил олганмиз”, — дейди Беҳрузжон.
Суҳбат давомида Беҳрузжоннинг профессионал скрипкачи экани ва халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритгани ҳам маълум бўлди.
Робияхон эса Беҳрузжоннинг ўзи ўқишга топширган олийгоҳга ҳам ҳужжат топширганини ҳазил аралаш эслаб ўтди. “Ҳатто мен топширган институтга ҳам топширганлар. Тинч қўймадилар мени”, — дея кулиб жавоб берди хонанда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…