Қўқонда танишини ухлаб ётганида лом билан уриб ўлдирган 66 ёшли эркак жазоланди

1 дақиқа ўқиш9
Қўқонда танишини ухлаб ётганида лом билан уриб ўлдирган 66 ёшли эркак жазоланди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида танишини темир лом билан уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган 66 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди. У 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 4 апрель куни содир бўлган. Шу куни эркак ва унинг таниши ўртасида спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида келишмовчилик юзага келган.

Жанжал давомида 66 ёшли эркак ухлаб ётган танишига темир лом билан бир неча бор зарба берган. Олинган жароҳатлар оқибатида жабрланувчи ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, судда кўриб чиқилди. Якунда судланувчи айбдор деб топилди ва унга 13 йил қамоқ жазоси тайинланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?