Раъно Аҳмаджонова Ғайбулла Турсунов клипида ёши каттароқ кўрсатилгани сабабини айтди (видео)

1 дақиқа ўқиш946
Раъно Аҳмаджонова Ғайбулла Турсунов клипида ёши каттароқ кўрсатилгани сабабини айтди (видео)

Актриса Раъно Аҳмаджонова “Омон-омон” кўрсатувида хонанда Ғайбулла Турсуновнинг “Хастаману” таронасига ишланган клипда нега ёши нисбатан каттароқ кўрсатилгани ҳақида гапирди.

Бошловчи актрисадан айнан ушбу клипда одатдагидан бироз каттароқ кўринганининг сабабини сўради.

“Бу клипда менинг партнёрим Муҳаммад Али ака. У кишининг ёши мендан катта бўлгани учун уларнинг ёнида анча ёш қиз бўлиб қолдим. Лекин айнан шу клипда мен рол ижро этишим керак бўлгани учун ва режиссёрларнинг ўзлари шундай таклиф қилишгани сабаб ёшимни бироз каттароқ кўрсатиш учун менга шундай макияж қилинди”, — деди Раъно Аҳмаджонова.

Актриса, шунингдек, санъат соҳасини танлашида оиласида катта қаршиликларга дуч келганини ҳам маълум қилди.

“Бу соҳага киришимда жуда катта қаршиликлар бўлган. Дадам мени юрист қилмоқчи бўлганлар, прокурор бўласан, деганлар. Чунки мен оилада ягона қизман. Лекин додажоним мени қўллаб-қувватлаганлар. Ўзлари ҳам шу касбни яхши кўрганлари учун менга ёрдам бериб, 'Йўқ, танлайди, ҳали юзимни ёруғ қилади', деб ишонч билдирганлар.

Дадамнинг қаршиликлари эса кўпроқ оилам, кейинчалик турмушга чиқишим билан боғлиқ эди. Чунки санъат соҳасини ҳамма ҳам тушунмайди, бу соҳани фақат унинг ичидагилар тушунади, деганлар.

Мен ёшлигимдан ният қилганман. Ўзимни қандай бўлсам, шу Раънолигимча қабул қиладиган инсонни кутаман”, — дея қўшимча қилди актриса.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?