Амирхон Умаровнинг тўйидаги "торт кесиш маросими" эътибор тортди (видео)

Амирхон Умаровнинг тўйидаги "торт кесиш маросими" эътибор тортди (видео)

Амирхон Умаров 2 ноябрь куни Покиза исмли қиз билан турмуш қурди. Ижтимоий тармоқларда унинг никоҳ оқшомидан олинган видеолар тарқалиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Видеолардан кўринишича, тўй кўтаринки кайфиятда, файзли ва чиройли тарзда ўтган. Унда санъат соҳаси вакиллари ҳам иштирок этиб, хонандалар куй-қўшиқлари билан даврага янада файз бағишлаган. Меҳмонлар эса шўх тароналарга рақсга тушиб, базмга ўзгача шукуҳ улашган. Келин-куёвнинг романтик мусиқа садолари остида биргаликда рақсга тушган лаҳзалари ҳам видеоларда акс этган.

Айниқса, келин-куёвнинг торт кесиш маросими эътиборга молик бўлди. Улар махсус тайёрланган тортнинг устини биргаликда мевалар билан безашди. Шундан сўнг эса тортни бирга кесиб, бир-бирларига тортиқ қилишди. Сўнгги йилларда кўплаб тўйларда кузатилаётган ушбу одат никоҳ оқшомига ўзгача кўтаринкилик бағишламоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда кузатувчилар Амирхон Умаров ва унинг рафиқасига самимий тилаклар билдириб, уларга бахтли ва тотув ҳаёт тиламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар