Райҳон Уласенованинг ўғли тўйида торт кесиш маросими (видео)

Райҳон Уласенованинг ўғли тўйида торт кесиш маросими (видео)

Актриса ва бошловчи Райҳон Уласенованинг ўғли Азизбекнинг тўйи кеча бўлиб ўтди. Ҳашаматли тўйдан олинган қизиқарли видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кузатувчиларнинг эътиборини тортмоқда.

Тўйларда анъанага айланган торт кесиш маросими ҳам ушбу тантанада кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Видеода Азизбек ва Азизахон махсус тайёрланган катта ва ҳашаматли тортни биргаликда кесгани акс этган.

Жуфтлик аввал тортни кесиб, сўнг бир-бирига ширинлик едиришди. Шундан кейин келин Азизахон қайнонаси Райҳон Уласенова ва қайнотасига ҳам торт едириб, самимий оилавий лаҳзаларни намойиш этди.

Мазкур кадрлар кузатувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда ёш келин-куёвга бахтли ва тотув ҳаёт тиланиб, уларнинг оилавий ҳаёти доимо шундай ширин лаҳзаларга бой бўлиши ҳақида самимий тилаклар билдирилди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар