
Британиялик рассом Саймон Бирч Лос-Анжелесдаги кўргазмада унинг ишларини синдириб қўйган хитойлик талаба устидан судга шикоят қилмаслигини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Воқеа 14 июль куни Лос-Анжелесда (Калифорния штати) рўй берган эди. Бир муддатдан сўнг эса қиз хитойлик талаба бўлгани аниқланди.
Кўргазмага ташриф буюрган қиз селфи тушаман деб бир қанча санъат асарларини синдириб қўйган, умумий зарар миқдори 200 минг долларни ташкил қилган эди.
Шунга қарамай, санъаткор қизни кечирганини билдирди.
Саймон Бирчнинг Гонконгда истиқомат қилади. Унинг асарлари Лондон, Лос-Анжелес, Майами, Гонконг, Пекин, Сингапур ва Токио музейларида намойиш этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар