Бугун, 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев видеоселектор ўтказди. Унда вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этган.
Йиғилишда иштирок этган “Qalampir.uz” манбасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири лавозимига 2012 йилдан буён Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев тайинланган.
Бахтиёр Сайфуллаев 1974-2002 йилларда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, факультет декани, проректори, 2002-2005 йилларда собиқ Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти ректори, 2005-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг Маданият ишлари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У профессор илмий даражаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби унвонлари билан мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февраль куни “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилди ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташкил этилди. 24 февраль куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланганди. Айни дамда Маҳмуд Муродовнинг қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Маданият вазири бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори лавозимида ҳам фаолият юритади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?