Ижтимоий тармоқларда урчиб кетган хабарлар кенг муҳокамаларга, қизғин можароларга сабаб бўляпти. Хабар берганимиздек, 8 август куни Ситора Алимжонованинг никоҳ тўйи Таиланддаги Пҳукет оролида бўлиб ўтганди. Куёвнинг суратини кўрсатмаган актриса шахсий ҳаёт уники эканлиги ва шунчаки расмларни оммага кўрсатишни истамаслиги ҳақида гапирганди.
Пҳукет оролида яқин инсонлар даврасидагина ўтказилган тўй лавҳаларида чиндан ҳам куёв бўлмишнинг бирорта сурати кўрингани йўқ. Кечагина Инстаграм сайтидаги танқид.уз группасида эса Ситора Алимжонова оилали эркакнинг бошини айлантириб олгани ҳақидаги хабар урчиб кетди.
“Кўпчилик билганидек Ситора Алимжонова разиллиги ҳақидаги шов-шув биринчи бизнинг саҳифада маълум қилинди! Кўпчилик ҳалигача ҳам ишонишмади… Ва шахсан ўзим (tanqid.uz админи) Тошкент халқаро аэропорти бошлиғидан илтимос қилган ҳолда оилали бўла туриб яна куёв бўлгиси келган Ахроров Азизхўжа Ситора Алимжонова билан бирга Таиландга учиб кетгани ва ростдан ҳам куёвнинг паспортида уйланганлик муҳри борлигини аниқладик!!!
Ва улар 7 август кечки пайт 19:00 да Таиландга ёнма ён 1А ва 1Б ўриндиқларида учиб кетишган. Ва улар 17 август куни Ўзбекистонга қайтиб келишади!!! Сизларга аниқ ва 100 % ли далил. Аэропорт маълумотлар бўлимидан далил исботи билан! Қўшимча қилиб айтамиз, Ахроров Азизхўжа фаcебоокда Тимур Тиллаев исм фамилия остида саҳифаси бор…бу воқеалардан кейин эса у саҳифасидаги барча расмларни учириб ташлади!!!”, — деб ёзади tanqid.uz инстаграмдаги гуруҳ админи.
Ситора Алимжонова билан боғланганимизда эса у: “Бир сўз билан айтганда бу ёлғон, душманларнинг туҳмати! Ҳа, мен у инсонни танийман, лекин у менга шунчаки яхшилиги теккан, тўйим бўлишига сабабчи бўлган инсон. Бу инсон хўжайинимнинг яқинлари! Бор гап шу! Бошқа изоҳга ҳожат йўқ!” дея ортиқ ҳеч нарса ҳақида гапиришни истамади. Ҳали ҳеч нарсага ойдинлик киритилмади, хулоса қилишга шошилманг, азизлар!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди