
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда муасассаса матбуот хизмати хабари асосида Даракчи маълум қилди.
Кенгашда бешта хонанданинг қўшиқларига тасвирга олган видеоклиплари кўриб чиқилди. Улардан Элмурод Собиржоновнинг «Севдим», Беҳруз Тохировнинг «Келинг дема», Сардор Бекмуродовнинг «Болага китоб беринг» деб номланган қўшиқларга тасвирга олинган видеоклипларни ОАВ орқали эфирга узатишга тавсия берилди.
Фарҳод Саидовнинг «Жимир-жимир» ҳамда Ситора Фармонованинг «Чаманда гул» деб номланган қўшиқларининг матни савияси паст бўлганлиги боис, кенгаш аъзолари томонидан қаттиқ танқид остига олиниб, рад этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар